Бокс ЖЧ: Ҳасанбой Дўстматов илк жанггида қозоғистонлик рақибига имкониятни бой берди

22:49 26 Октябр 2021 Спорт
1375 0

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Белградда бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида 51 килограммгача бўлган вазн тоифасида 1/16 финал босқичида ўзбекистонлик Ҳасанбой Дўсматов қозоғистонлик боксчи Сакен Бибисиновга қарши рингга кўтарилди.

Ушбу жанг якунида ҳакамлар бир овоздан Бибосиновнинг ғалаба қозонганини эълон қилди. Шу тариқа жаҳон чемпионати ғолиблигига асосий даъвогар саналган ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўстматов мусобақадаги иштирокини якунлади.

Олдинроқ - 80 кг вазн тоифасида Одилжон Аслонов кейинги босқичга чиққани маълум бўлган эди. Унинг рақиби Юсуф Чангалавей (Танзания) жангда иштирок этмаган.

Кеча ўзбекистонлик боксчилардан Асадхўжа Мўйдинхўжаев (- 67 кг) ирландиялик Брендан Маккивини мағлубиятга учратиб, навбатдаги босқичга йўл олган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер