Бокс юлдузлари муҳим ўйин олдидан футболчиларимиз билан учрашди

Хабарингиз бор, 27 август куни футболчиларимиз Осиё ўйинларининг чорак финали доирасида Жанубий Корея терма жамоасига қарши майдонга тушишади. Ушбу ўйиннинг аҳамияти ниҳоятда юқори. Мазкур учрашувни финалга қиёсласак ҳам муболаға бўлмайди. Мутахассисларнинг тахминича, ушбу жуфтлик ғолиби якунда Осиё ўйинлари чемпионлигини қўлга киритиши эҳтимоли жуда юқори бўлади.
МОҚ матбуот хизматидан маълум қилинишича, кеча муҳим баҳс олдидан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг топшириғига биноан, боксимизнинг бугунги кундаги ёрқин юлдузлари, Олимпия ўйинлари чемпионлари, нуфузли халқаро турнирлар ғолиблари футболчиларимиз истиқомат қилаётган меҳмонхонага ташриф буюришди ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашларини маълум қилишди. Ғолиблик руҳи билан бўлишишди, футболчиларимизга омад тилашди.
Индонезиядаги Осиё ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси байроқдори Исроил Мадримов, Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ва яна бир қатор боксчиларимиз сўзга чиқар эканлар, футболчиларимизга омад тилашди, руҳий томонлама қўллаб-қувватлашларини таъкидлашди. Мухлислар қаторида боксчиларимиз ҳам футболчиларга ҳар томонлама далда бўлишларини алоҳида қайд этиб ўтишди. Ўз навбатида, Равшан Ҳайдаров шогирдлари ушбу эътибордан жуда хурсанд бўлишди. Жанубий Кореяга қарши ўйинда бор куч-ғайратларини ишга солиб, албатта ғалаба қозонишларини ва ваъда қилинган чемпионликни Ўзбекистонга тақдим этишларини таъкидлаб ўтишди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг