Боғдоддаги бозорда содир этилган портлашда камида 25 киши ҳалок бўлган — ОАВ

23:39 19 Июль 2021 Дунё
1160 0

Ироқ пойтахти шарқида жойлашган Мадинат Садр туманидаги бозорда содир бўлган портлашда камида 25 киши ҳалок бўлди. Яна тахминан 47 киши тан жароҳати олган. Бир қатор савдо дўконларига зарар етган.

"Shafaq News" портали хабарига кўра, ҳудудда портловчи мослама ҳаракатга келтирилган. 

Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ушбу ҳодисани террорчилик ҳаракати сифатида баҳолаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?