Бобур шаҳрида янги иссиқлик тизими иш бошлади
Куз-қиш мавсумида аҳолининг турмуш сифати ва фаровонлигини ошириш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уй-жойларда иссиқлик тизимларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Андижонда кенг кўламли инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бобур шаҳридаги кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчи аҳоли учун замонавий иссиқлик таъминоти тизими мавсумий фаолиятини бошлагани бунга мисолдир. Туркиянинг “MIMSAN GRUP” компанияси технологияси асосида жорий этилган мазкур тизим энергия тежамкор, экологик хавфсиз ва юқори самарадорликка эга ускуналар билан жиҳозланган.
— Бу тизим орқали нафақат уйлар иссиқ, балки кўнглимиз ҳам тинч, — дейди ушбу манзилда истиқомат қилувчи Ферузахон Худойқулова. — Сабаби, у хавфсиз, экологик жиҳатдан тоза ва узлуксиз ишлайди. Шу боис қиш фаслида болалар ҳам, катталар ҳам совуқдан азият чекмайди.

Қуввати 21 мегаватт бўлган иссиқлик маркази 2 минг хонадонни иссиқлик энергияси билан таъминлаш имкониятига эга. Электромагнит фильтрация тизимлари орқали атроф-муҳитга зарарли газлар чиқишига йўл қўйилмайди. Янги тизим ишга туширилиши натижасида ҳар мавсумда минглаб киловатт соат электр энергияси ҳамда юзлаб куб метр табиий газни тежаш имкони яратилди.
Саминжон ҲУСАНОВ
(«Халқ сўзи»)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг