Бобур Бекмуродов “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси этиб сайланди

Жорий йилнинг 27 июль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати таъсисчилари йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан янги раис сайланди.
Унга кўра, Парламент қуйи палатасининг Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Бобур Бекмуродов Ҳаракат раиси бўлди.
Б.Бекмуродов 1985 йил 5 январда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент молия институтини тамомлаган. 2005—2006 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги “Partnership for Academic development” (“Академик ривожланиш бўйича ҳамкорлик”) дастури тингловчиси, 2018 йилда “The John Smith Trust” (Буюк Британия) менеджмент дастури тингловчиси бўлган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг