БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси вакили Ўзбекистонда фуқаросизликни камайтириш борасида амалга оширилаётган ишларни эътироф этди

11:44 21 Июль 2022 Сиёсат
291 0

Ўзбекистон Адлия вазирлигида БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармаси Осиё ва Тинч Океани минтақавий бюросининг катта ходими М.Ройсс билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Вазирлик маълумотига кўра, тадбирда БМТ вакили Ўзбекистонда сўнгги йилларда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, айниқса, фуқаросизликни камайтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга юксак баҳо берди.

Ўз ўрнида, вазирлик ходимлари томонидан мамлакатимизда фуқаросизликни камайтириш, шу жумладан туғилишни ўз вақтида қайд этиш бўйича амалга оширилаётган амалий ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигига оид масалалар ҳамда ушбу соҳада халқаро амалиётни ва илғор хорижий тажрибани ўрганиш борасида ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштиришга келишиб олди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер