БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан учрашди

Фото: Халқ сўзи
2023 йил 13 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Ф.Тюрк мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари раҳбарлари билан учрашди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори Н.Йўлдошев, Адлия вазири А.Тошқулов ва Ички ишлар вазири П.Бобожонов иштирок этди.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида демократик янгиланишлар йўлидан одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимизни рози қилиш, инсон қадрини таъминлашга қаратилган. Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси асосида юртимизда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасида шиддатли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари соҳасида самарали давлат сиёсатини юритишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизими алоҳида ўрин тутади. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари билан мулоқот асносида ушбу тизимнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги иштирокига дахлдор масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Учрашув очиқ ва самимий руҳда ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
- Бухорода Кушон даврига оид девор қолдиқлари топилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг