БМТнинг Афғонистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисоботи асоссиз — «Толибон» 

18:43 21 Июль 2022 Дунё
639 0

Фото: Reuters

«Толибон» ҳаракати БМТнинг Афғонистондаги Инсон ҳуқуқлари миссияси ҳисоботини ташвиқот сифатида қоралади.

«Толибон» ҳаракати БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссиясининг мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари мавзусидаги ҳисоботини танқид қилди. Бу ҳақда «Толибон» ҳаракатининг расмий вакили Забиуллоҳ Мужоҳид маълум қилди.

Мужоҳид ҳисобот хулосаларини рад этиб, уларни асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган, деб атади. 

«Мамлакатда ўзбошимчалик билан қотиллик ёки ҳибсга олишлар йўқ», дейди Забиуллоҳ Мужоҳид. 

Унга кўра, буни содир этган ҳар қандай шахс жиноятчи ҳисобланади ва шариат қонунларига мувофиқ жазоланади. Ҳаракат вакили БМТ миссияси ҳисоботини ташвиқот, деб ҳисоблади.

Январь ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш «Толибон» ҳокимиятни қўлга олганидан бери 100 дан ортиқ собиқ афғон расмийларини ўлдирганини айтган эди.

«Толибон» ҳаракати Афғонистонни 2021 йил 15 августда эгаллаб олган. Ўшанда ҳукумат ва юқори давлат аппаратининг муҳим қисми мамлакатни тарк этди. Ҳаракат ҳокимият тепасига келгач, бир қатор шариат қоидалари жорий этди. Хусусан, қизларнинг мактабларга бориши, аёлларнинг яқин қариндоши-турмуш ўртоғисиз тиббий хизмат олиши тақиқланди.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер