БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун Қорақалпоғистонга ташриф буюрди

Фото:parliamentrk.gov.uz
26 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг собиқ Бош котиби Пан Ги Мун раҳбарлигидаги делегацияни қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А. Хамраев меҳмонларни республикамизга ташрифи билан самимий қутлаб, ўлкамизнинг географик жойлашуви, аҳолиси, маъмурий бошқарув тузилмаси, табиий бойликлари, шунингдек Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан яқиндан таништирди. Шунингдек, мустақиллик йилларида кўплаб ривожланган давлатлар қаторида Жанубий Корея билан ҳам ҳар томонлама алоқалар яхши йўлга қўйилганлигини ва бу алоқалар бугунги кун янги босқичга кўтарилганлигини таъкидлаб ўтди.
Ўз навбатида Пан Ги Мун республикамиздаги ўзгаришлар билан янгиланишларга юқори баҳо бериб, ушбу ҳудуднинг экологик шароитини яхшилаш йўлида амалга оширилаётган хайрли ишларга ўз ҳиссасини қўшишини айтди ва самимий қабул учун миннатдорчилик изҳор қилди.
Маълумот учун, эртага, яъни 27 ноябрь куни Нукус шаҳрида “Оролбуйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш масаласи ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли” мавзусида халқаро форум ўтказилади. Шунингдек, “Турон” стадионида қорақалпоғистонлик ҳамда кореялик маданият ва спорт соҳаси вакилларининг иштирокида тадбирлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг