БМТ Қочқинлар бўйича Олий комиссарининг Марказий Осиё бўйича вакили билан учрашув бўлиб ўтди

17:08 17 Март 2023 Сиёсат
351 0

2023 йил 17 март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий комиссари бошқармасининг (ҚБОКБ) Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси раҳбари Ханс Шоддер билан учрашди.

Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ҚБОКБ ўртасидаги ўзаро манфаатли соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Афғонистон халқига, хусусан, Термиз шаҳридаги Халқаро кўп функцияли транспорт-логистика каби орқали инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш соҳасида яқин ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

ҚБОКБ вакили инсонпарварлик юкларини нафақат Афғонистонга, балки дунёнинг бошқа мамлакатларига етказиб бериш учун яратилган шароитлар ва кўрсатилаётган доимий ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?