БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти Ўзбекистоннинг Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларидаги аҳоли фаровонлигини оширишга ҳисса қўшмоқда
Фото: "Халқ сўзи"
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистонда Қирғизистон билан чегарадош ҳудудларда яшовчи қишлоқ аҳолисига даромадларни янада ошириш учун янги қишлоқ хўжалиги техникалари ва зарурий жиҳозларни топширди. Бу ёрдам БМТ Бош котибининг Тинчлик қуриш жамғармаси томонидан молиялаштирилаётган ФАО ва БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)нинг “Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилди.
Мазкур лойиҳа қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш орқали Фарғона водийси орқали ўтадиган чегаранинг ҳар икки томонида яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, ушбу ҳудудларда аёллар ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
Хусусан, лойиҳа доирасида Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ва Наманган вилоятининг Косонсой ва Янгиқўрғон туманларида ташкил этилган ўзаро ёрдам гуруҳларига сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш учун зарур ускуналар — сутни қайта ишлаш учун 27 та сепаратор ва 5 та музлатгич топширилди. Бундан ташқари, ўзаро ёрдам гуруҳлари аввал тақдим этилган ижтимоий-иқтисодий ёрдамга қўшимча равишда мотокултиватор ва саноат гўшт қиймалагич олдилар. 2023 йил март ойида лойиҳанинг бенефициарларига қишлоқ хўжалиги техникалари, шу жумладан мотокултиваторлар, сут сепараторлари ва пуркагичга етказиб берилган эди.
Умуман, лойиҳа доирасида ФАО томонидан 39 та сут сепаратори, 15 та мотокултиватор, 5 та музлатгич, 1 та пуркагич ва 1 та саноат гўшт қиймалагичи, шунингдек, 5850 дона сертификатланган мевали дарахт кўчатлари, 10 тонна уруғлик картошка ва 24000 дона сабзавот экинлари кўчатлари қишлоқ аҳолисига топширилди. Бенефициарларнинг умумий сони 500 дан ортиқ кишини ташкил этди.
Кўрсатилаётган кўмак қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш ва қишлоқ аҳолиси даромадларини оширишга хизмат қилади. Эслатиб ўтамиз, лойиҳа доирасида бенефициарлар учун махсус ўқув машғулотлари ҳам ташкил этилиб, улар олинган асбоб-ускуналар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан кейинчалик самарали фойдаланиш учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Буларнинг барчаси қишлоқ аҳолиси, айниқса, аёллар ва ёшларнинг даромадларини ошириш ва барқарор ривожланишга ҳисса қўшиш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, 18-21 август кунлари БМТнинг Ривожланиш фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ваколатхонасининг (UNDCO) Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Гви Йоп Сон ва БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Консуэло Видал Брус ФАО ва UNFPAнинг “Ўзаро ҳамкорлик орқали Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегараолди ҳудудларини ривожлантириш” лойиҳаси ҳудудларига ташриф буюришди. Меҳмонлар ўзаро ёрдам гуруҳлари фаолияти ва лойиҳа доирасида эришилган натижалар билан танишдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг