БМТ дунё давлатларини ўқувчиларни мактабга қайтаришга чақирмоқда

Архив сурат
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти барча мамлакатларни ўқувчиларни мактабга қайтаришга ва ўқишни давом эттиришга чақирди.
Сешанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг таъкидлашича, коронавирус сабаб бўлган таълимдаги «танаффус» сайёрамизнинг барча авлодлари учун катта таҳдиддир.
«Ўқувчиларнинг мактабга қайтиши ва бу борадаги хавфсизлик бугунги кунда устувор бўлиши керак», - дейилади БМТ сайтига жойлаштирилган видео хабарда.
Гутерришнинг сўзларига кўра, июль ойининг ўрталарига келиб 160 мамлакатда 1 миллиардга яқин ўқувчилар учун мактаблар ёпилган ва 40 миллионга яқин бола мактабгача таълим олиш имконидан маҳрум бўлган. Шу билан бирга, 250 миллион бола эпидемия бошланишидан олдин мактабдан ташқарида эди ва ривожланаётган мамлакатларда ўрта мактаб ўқувчиларининг тўртдан уч қисми ҳатто бошланғич маълумотга эга бўлмасдан ҳам мактабни ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Ушбу оғир вазиятни тўғирлаш учун БМТ халқаро ҳамкорлар билан биргаликда “Бизнинг келажагимизни сақланг” тўрт босқичли кампаниясини бошламоқчи.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг