БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш иқлим бирдамлиги бўйича битим имзолашни таклиф қилди

Фото: Архив сурат
Инсоният «иқлим дўзахи» томон ҳаракатланмоқда, дея огоҳлантирди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 7 ноябрь куни Шарм-аш-Шайхда (Миср) очилган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича анжуманидаги нутқида.
БМТ расмий сайтининг маълумотига кўра, Бош котиб воқеаларнинг бундай сценарийда ривожланишига йўл қўймасликка чақирган, тараққий этган ва ривожланаётган мамлакатларни дунёдаги жадал глобал исишни тўхтатишга қаратилган иқлим бўйича бирдамлик битимини имзолашга даъват этган.
«Инсоният олдида танлов қилиш имконияти бор: ҳамкорлик қилиш ёки ҳалок бўлиш. Иқлим бирдамлиги тўғрисидаги битимни имзолаш ёки жамоавий тарзда ўз жонига қасд қилиш тўғрисидаги қарорга келиш ”, деб таъкидлаган БМТ Бош котиби конференциянинг биринчи расмий ялпи мажлисида йиғилган 100 дан ортиқ дунё етакчиларига ҳузурида қилган мурожаатида.
«Иқлим ўзгариши учун глобал кураш бизнинг кўз ўнгимизда – истиқболдаги муҳим ўн йилликда ғалаба қозонади ёки ютқазади», деган БМТ етакчиси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- Олимлар саратондан ҳам ўлим хавфи икки баравар юқори бўлган касаллик ҳақида маълум қилишди
- «Эшонхўжа ота» масжиди имом-хатиби Авазхўжа Баҳромов лавозимидан озод этилди ва 3 суткага қамалди
- Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ва «Gazprom» компанияси ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича «йўл харитаси» имзоланди
- Саудия Арабистонида биринчи Ислом санъати биенналесининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг