БМТ АҚШни Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди

Иллюстратив фото
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари ДиКарло АҚШни Эронга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди.
Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасида белгиланганидек, АҚШ Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилиши керак. Бу чақириқ БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида БМТ бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Розмари ДиКарло томонидан айтилди.
«Биз Қўшма Штатларни Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасида кўрсатилганидек, санкцияларни бекор қилишга ёки улардан озод қилишга ва Эрон билан нефть савдоси учун имтиёзларни узайтиришга чақирамиз», дейди ДиКарло.
Аввалроқ, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Европа Иттифоқи Эрон ва АҚШ ўртасида ядровий келишув бўйича музокараларни қайта бошлашга ёрдам беришини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
- Энергия таъминотини яхшилаш масалалари кўриб чиқилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг