Бизнесдаги барча ютуқлар рецепти ёлғондан иборат ёки бизнесменлар учун йилнинг энг яхши 20 та китоби – Amazon тавсияси

15:19 25 Ноябрь 2019 Lifestyle
3216 0

Бизнесдаги барча ютуқлар рецепти ёлғондан иборат ёки бизнесменлар учун йилнинг энг яхши 20 та китоби – Amazon тавсияси

Amazon интернет-дўкони 2019 йилда бизнес ва етакчилик соҳасидаги энг асосий 20 та китоб рейтингини эълон қилди. Харидорлар томонидан энг яхши баҳога сазовор бўлган асарлар мазкур рўйхатдан жой олган. Улар билан қуйида танишишингиз мумкин.

1. Super Pumped: The Battle for Uber. Китоб муаллифи бўлган The New York Times журналисти Майк Айзек Uber компанияси парвози ва инқирози тарихи ҳақида сўзлаб беради. Бунда унинг асосчиларидан бири Трэвис Каланик бошқаруви пайтида ушбу бренд оддий стартапдан улкан корпорация даражасигача етгани қаламга олинган.

2. The Ride of a Lifetime - Disney бош директори Роберт Айгернинг хотиралари(мемуарлари) ҳақидаги ушбу китобда раҳбарлик ва креативликдан сабоқ олиш мумкин.

3. The Infinite Game. Лидерлик соҳасидаги етук мутахассислардан бири Саймон Синекнинг доимий ўзгарувчан дунёда етакчи бўлиш нимани англатади деган саволга жавоб изланган.

4. Company of One. Ишбилармон Пол Жарвиснинг кўпчилик одамлар учун энг яхши йўл энг буюк стартапни яратиш эмас, балки солопренер (ходимларсиз ўз бизнесини юритувчи тадбиркор) сифатида барқарор бизнес қуриш ҳақидаги китоби.

5. Digital Minimalism. Жоржтаун университетининг информатика бўйича профессори Кэл Ньюпортни “Технологиялар Мари Кондоси” деб аташади. У китобида инсон ўзининг рақамли ҳаётини қандай қилиб тўғри йўлга қўйиши ҳақида фикр юритади.

6. The Future Is Asian. Халқаро муносабатлар бўйича мутахассис Параг Ханни ўз китобида XXI аср Осиё асри бўлишини таъкидлайди. Айнан ушбу қитъа бизнесдан тортиб савдогача, хуллас, барча соҳаларда модалар яратувчисига айланишини қайд этади.

7. Girl, Stop Apologizing. Блогер ва аниқ мақсадни ўз олдига қўйган спикер Рейчел Холлис аёл киши қандай қилиб ўз қўрқувларини енгиб, ўз салоҳиятини намоён этиши мумкинлиги ҳақида сўзлайди.

8. The Making of a Manager. Facebookʼнинг дизайн бўйича вице-президенти Жули Чжонинг тез ўсадиган компанияда менежер бўлишга қарор қилган, аммо ҳеч қандай тажриба ва аниқ режага эга бўлмаган инсонлар учун йўриқнома-китоби.

9. Loonshots. Тадбиркор Сафи Бакал қаламига мансуб ушбу китобда гуруҳ бўлиб ишлаш, шунингдек, бу борадаги билимлардан бизнесда ва яхлит индустрияни ўзгартиришда қандай фойдаланиш бўйича янгича ёндашув ўз ифодасини топган. Ушбу китоб ихлосмандлари орасида Билл Гейтс, Даниэль Канеман ва Тим Феррислар бор.

10. The 100X Leader. Ёзувчи Жереми Кубичек ва мураббий Стив Кокрэм Эверестга чиқишга ёрдам берувчи кўмакчилар(ташувчи шерпалар) мисолида қандай қилиб ўз лидерлик фазилатлари кўламини белгилаш мумкинлигини кўрсатиб беради.

11. Nine Lies About Work. Социолог Маркус Бакингэм ва Team Intelligence раҳбари ёзувчи Эшли Гудболл бизнесдаги барча ютуқлар рецепти ва уни бошқариш ёлғондан иборат эканлиги ҳақида ёзишган.

12. Range. Суриштирувчи журналист Дэвид Эпштейнинг қандай қилиб универсал кўникмаларга эга шахслар тор ихтисослаштирилган дунёда муваффақиятга эришиши сирларини очиб беради.

13. This Is Not a T-Shirt. Иллюстратор, дизайнер ва Hundreds номли кўча кийимлари бренди асосчиси Бобби Ким(Bobby Hundreds) ўз муваффақияти тарихи ҳақида ҳикоя қилади. Унга рецензия ёзганлар эса китоб жуда кулгили эканлигини айтишмоқда.

14. Reboot. Венчур молиячиси ва мураббий Жери Колонна ўз китобида энг яхши етакчи ёки шунчаки яхши инсонга қандай қилиб айланиш мумкинлигини ўргатишга ваъда беради.

15. Ultralearning. Журналистлар Скотт Янг ва Жеймс Клир ўз китобида мураккаб кўникмаларни ўзлаштириш ва рақобатчиларидан устунликка эришиш имконини берадиган 9 та принципни таклиф этади.

16. The Optimistʼs Telescope. Барак Обаманинг иқлим бўйича собиқ маслаҳатчиси Бин Венткатараман кўпчилик одамларга хос бўлган калтабинликни қандай қилиб енгиб ўтиш ва келажакни яхши режалаштириш бўйича китоби.

17. What It Takes. Blackstone инвестициявий гуруҳи асосчиси ва раҳбари Стивен Шварцман муваффақиятли компанияни қандай тузиш ҳамда уни бошқариш ҳақида.

18. Indistractable. Инвестор ва спикер Нир Эялнинг қандай қилиб шов-шувларга чалғишни тўхтатиб, айнан нима муҳимлигига эътиборни қаратишга бағишланган асари.

19. Stillness Is the Key. Маркетолог Райан Холидей ўз китобида буюк инсонлар – сиёсатчилар, спортчилар, гуманистлар мисолида қадимий ва буддизм фалсафасига таянган ҳолда қандай қилиб вазминлик, босиқлик ва хотиржамлик билан самарали ҳаёт ҳамда карьерага эришиш мумкинлигини гапириб беради.

20. The Man Who Solved the Market. The Wall Street Journal собиқ мухбири Грегори Цукерманнинг инвестор Жим Симмонс қандай қилиб ҳар йили ўртача(1988 йилдан бошлаб) 66 фоизлик даромадга эришгани ҳақидаги асари.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?