Бизнес омбудсманга қандай ваколат бериляпти?

18:46 14 Сентябр 2021 Жамият
212 0

Бугунги кунда хусусий мулкни ҳимоя қилиш соҳасидаги амалга оширилган ислоҳотлар ва қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларига қарамасдан ўзбошимчалик билан хусусий мулк ҳуқуқини поймол қилиш, айрим мансабдор шахсларнинг адолатсиз ва асоссиз важлар билан кўчмас мол-мулкка аралашув ҳолатлари кузатилмоқда.

Шундан келиб чиқиб, «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Қуйи палатанинг навбатдаги ялпи мажлисида мазкур ҳужжат ҳам депутатлар томонидан биринчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси Давлат дастурининг 31-бандида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ишлаб чиқилган. Лойиҳа билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил(Бизнес омбудсман)га айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати бериляпти.

Халқ вакилларининг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши хусусий мулк дахлсизлигига, айрим мансабдор шахсларнинг асоссиз важлар билан кўчмас мол-мулкка аралашув ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан концептуал жиҳатдан биринчи ўқишда қабул қилинди.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?