Биз пойтахт аҳолисининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бундай хайрли ишларимизни жадал давом эттирамиз — Президент

18:34 08 Февраль 2023 Сиёсат
563 0

Фото: president.uz

Йиғилишда пойтахт жамоат транспорти соҳасида олиб борилаётган ва режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтилди.

«Мана, бугун янги метро станцияларини бориб кўрдик. Янги линияда жами 7 та станциялар ишга тушганидан кейин, метрода кунлик йўловчилар сони 1 миллионга чиқади», — деди давлатимиз раҳбари.

Шаҳарда тирбандликни қисқартириш, одамларнинг узоғини яқин қилишга қаратилган бу ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан:

— 1 апрелга қадар қўшимча 1 мингта автобус олиб келинади;

— 25 та кўчада автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади;

— йил якунигача 233 та чорраҳадаги светофорларни йўловчи оқимига қараб бошқариш тизими жорий қилинади;

— 20 та оқим юқори кўчаларда хусусий шериклик асосида жами 10 минг ўринли паркоматлар ташкил қилинади;

— Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги шаҳарга олиб кирувчи 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил қилиниб, тайёр бизнес сифатида аукционга чиқарилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер