Биз фақат Тошкентдан топшириқ бўлишини кутиб ўтирамиз – Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Унда Президент олимлар билан шартнома орқали ишлаш мумкинлигини таъкидлади.
«Энг катта масала қишлоқ хўжалиги қанча-қанча пуллар беряпти?! Лекин ердан қандай унумли фойдаланиш бўйича бизда биронта "проект" йўқ. Охирги икки йилда 108 миллион долларлик кўчат ва уруғлик импорт қилинган. Кластер кластер бўлишдан олдин ҳар битта районда илмий тадқиқот Инновацион марказ тузиш керакми? 100 та фермердан 10 та фермер намуна билан ишлаяпти. Шуни илм билан қилса бўладику, шартнома. Бизда фақат кутиб ўтирамиз Тошкентдан топшириқ бўлса, шартнома академия билан ёки олимлар билан...
Ҳозир ҳамма нарса очиқлик деяпмиз, эркинлик деяпмиз. Шу очиқликдан тўғри фойдаланиб, олимлар билан бир шартномалар қилиб, инновацион ғояларни амалга оширсак бўладику", деди давлат раҳбари.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда яшаяпман, ўзбекча гапиряпман — Ортиқхўжаев русча гапиришини сўраган фуқарога жавоб қайтарди
- Тошкентда «Бурдаланган мурда иши» бўйича суд ҳукми ўқилди. Жиноятчилардан бири — «Зулфия» мукофоти соҳибаси
- Кун фотоси: Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев келин-куёвга электр чойнак совға қилди
- Иккаланг ҳам ноинсофсан! — Президент Наманган шаҳар ҳокими ва прокурорига қаттиқ танбеҳ берди
- UFC президенти Ҳабиб Нурмагомедов борасида муҳим қарорга келинганини маълум қилди
- 33 кун кимсасиз оролда қолиб кетган «Робинзон Крузо»лар қутқарилди. Улар моллюска ва каламушлар еб тирик қолган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг