Бишкекда аралаш жанг санъати бўйича халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилди

14:20 26 Август 2021 Спорт
339 0

Унда Қирғизистон ва Ўзбекистон аралаш жанг санъати усталари октагонга чиқишди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу йилнинг 24 август куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида аралаш жанг санъати бўйича халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Бишкек шаҳридаги “Газпром” болалар спорт мажмуасида ташкил этилган мазкур жангларда мезбонлар – Қирғизистон ҳамда ўзбекистонлик аралаш жанг санъати усталари ўз маҳоратларини намойиш этишди.

Ўртоқлик учрашуви доирасидаги жангларни Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси (ИММАФ) президенти Керрит Браун, Қирғизистон Республикаси Чуй вилояти губернатори ҳамда Қирғизистон ММА, ИММАФ йўналиши бўйича миллий федерацияси президенти Э.Тентишев, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари федерацияси раисининг ўринбосари Шерзод Ташматов ва бошқалар кузатиб боришди.

Жанглар 10та вазн тоифасида ташкил этилди. Эътиборлиси, барча вазн тоифаларида юртимиз спортчилари ғолибликни қўлга киритишди.

Қуйида Халқаро ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонган спортчиларимиз билан танишинг:

-52,2 кг вазн тоифасида – Зокиров Ҳумоюн,

-56,7 кг – Исроилов Беҳруз,

-61,2 кг – Сатторов Ҳусниддин,

-65,8 кг – Рустамов Шукуржон,

-70,3 кг – Акбаров Беҳруз,

-77,1 кг – Мўминжонов Мунис,

-83,9 кг – Болтаев Ислом,

-93 кг – Комилов Илёс,

-120,2 кг – Маҳамматов Файзулло,

+120 кг – Холмуратов Ихтиёр.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?