Бирорта спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган — Шавкат Мирзиёев

18:09 23 Май 2022 Сиёсат
785 0

Фото: president.uz

Президент раислигида спортни оммалаштириш, спорт таълимини яхшилаш ва иқтидорли спортчиларни тайёрлаш бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Йиғилишда умумреспублика спорт мусобақалари «туман – вилоят – республика» занжири асосида ташкил этилиши белгиланди. Бундан буён:

— бирламчи саралаш босқичидан ўтмаган спортчилар вилоят ва республика босқичида иштирок этмайди;

— миллий терма жамоаларга барча босқич мусобақаларида иштирок этиб ғолиб ёки совриндор бўлган ёшлар саралаб олинади;

— ҳар йили маҳалла ва муассасалар жамоалари иштирокида кўп босқичли Ҳоким кубоги ташкил қилинади.

Халқаро тажриба ва стандартлар асосида спорт турлари бўйича миллий чемпионатлар ўтказиш тартиби ишлаб чиқилади.

Президент спорт соҳасидаги илмий салоҳиятнинг амалдаги ҳолати ҳам талаб даражасида эмаслигини танқид қилди.

«Бирорта спорт тури бўйича маҳаллий олимлар томонидан на методика, на дастур ишлаб чиқилган.

Спорт диетологияси, фармакологияси, психологияси, спорт муҳандислиги, кардиомашғулотлар бўйича бизда умуман мутахассислар тайёрланмайди.

Бугунги кунда спортчиларни тайёрлаш 30 йил олдинги дастурлар асосида амалга оширилмоқда», деди Президент.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер