Бирор вилоят ҳокими ўринбосари ўзининг соҳаси бўйича мукаммал билимга эга эмас – Президент

23:13 30 Ноябрь 2020 Жамият
4297 0

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 30 ноябрь куни ҳудудларда жамоат транспортини ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Унда давлат раҳбари вилоят ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди.

"Тошкент шаҳар транспорт тизимини эксприментал тарзда кўришимизни инобатга олиб, ҳар бир вилоят ҳокимига қишлоқдан туманга, тумандан марказга транспорт воситаларининг хизмати сифатини ошириш ва нималар қилишимиз кераклигини топшириқ бериб айтганмиз. Мана шу 10 ой ичида халқ қабулхоналарига 3 мингдан зиёд мурожаатлар тушганлиги ҳар бий вилоят, айниқса туман, шаҳар ҳокимлари бу  масаланинг ичига кирмаганлигидан далолат. Бирорта шаҳар, ё туманда транспорт соҳаси сифатини яхшилаш бўйича тажриба йўқ десак, буям тўғри. Нимага десангиз ҳеч қайси вилоят ҳокими мана шу масалалар бўйича ўзининг чора-тадбирларини қўшимча пул топиб, қўшимча автобус олиб, давлат хусусий шерикчилик қилиб бирор нарса қилмаган. Қилган бўлса ҳам номигагина қилган.

Ҳар бир туман бўйича бизда таҳлил бор. Тизимли равишда бирор марта, ҳар чоракда бир туман, шаҳар сессияларида бу масалалар кўрилмаганини, бирор вилоят ҳокимининг ўринбосари ўзининг соҳаси бўйича мукаммал билимга эга эмаслигини кўрсатди. Бугун ҳар бир вилоят ҳокими биттадан туман ва шаҳар мисолида аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш юзасидан йил якунигача ва 2021 йилда қандай амалий ишлар қилиши керак, қишлоқдан туман марказигача ҳамда туман марказидан  вилоят марказигача транспорт хизматлари кўламини кенгайтириш ва уларни сифатини оширишимиз лозим", деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, давлат раҳбарининг маълум қилишича, республикамиз бўйича кунига қарийб 20 миллион йўловчидан бор-йўғи 4,4 миллиони ёки 22 фоизи жамоат транспортидан фойдаланмоқда. Бу кўрсаткичлар Андижон, Қашқадарё, Наманганда 13 фоиз, Хоразмда 14 фоиз, Самарқандда 17 фоиз, Фарғонада 18 фоиз, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бундан ҳам паст. Бугунги кунда 1 минг 200 та қишлоқ, маҳалладан туман марказигача бўлган йўналишда жамоат транспорти билан қамраб олинмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?