Биринчи МДҲ ўйинларида ярим финалга йўл олган  боксчиларимиз сони 5 нафарга етди

09:02 03 Сентябр 2021 Спорт
507 0

Яна 5 боксчимиз кеча «Қозон 2021» Биринчи МДҲ ўйинлари доирасида рингга чиқишди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги хабар берди.

Ҳамюртимиз Бунёджон Амиров беларуслик М.Журавлёвга қарши рингга чиқди ва 4:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.

Зафарбек Шахбозов Россия вакили Денис Богомоловни 3:2 ҳисобида мағлуб этди.

Азизбек Бурибоев россиялик рақибига мағлуб бўлди, ҳисоб 5:0.

Темурбек Абдулваҳобов қозоғистонлик рақибига 5:0 ҳисобида имкониятни бой берди.

Абдулазиз Абдурахманов арманистонлик рақиби Д.Симонянга қарши рингга чиқди ва 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Бундан аввал 3 нафар ҳамюртимиз ярим финалга йўл олгани ҳақида хабар берган эдик. 

Шундай қилиб, 5 нафар ўзбекистонлик боксчи ярим финал жангида иштирок этадиган бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?