Бир юртда яшаётган якдил халқмиз

12:22 24 Ноябрь 2021 Жамият
501 0

Фото: Халқ сўзи

Қашқадарё вилоятида 125 мингдан зиёд тожик, 33 мингдан зиёд туркман, 21 мингга яқин рус, 11 мингдан ортиқ араб, 8 мингдан ошиқ татар ва бошқа миллатга мансуб аҳоли вакиллари ҳамжиҳатликда ҳаёт кечирмоқда. Энг қувонарлиси, турли миллат вакилларидан иборат қашқадарёликлар мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирок этиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида намуна бўлмоқда.

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қарши давлат университети ва Маънавият ва маърифат маркази вилояти бўлими ҳамкорлигида “Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда бу ҳақида айтиб ўтилди.

– Ҳар бир миллат бошқаларга ўхшамаган удумлари, ўзига хос яшаш тарзи билан гўзал, - дейди Қашқадарё вилоят араб миллий маданий маркази раҳбари Ниёзмуҳаммад Панжиев. Муҳими, жонажон юртимизда миллатлар орасидаги тенг ҳуқуқлилик, ҳар бир миллатнинг урф-одатларига, анъаналарига, тили ва удумларига ҳурмат билан қараш тамойиллари қонун билан кафолатлангани халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликка мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Тадбирда “Ўзбекистон – бағрикенг диёр”, “Ватан манфаати учун барчамиз масъулмиз” мавзуларида маърузалар тингланди. Тинчлик, ҳамжиҳатлик ва она Ватанга муҳаббатни улуғловчикуй-қўшиқлар даврага ўзгача файз бағишлади.

Фахриддин Бозоров, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер