Бир оиланинг 5 нафар аъзоси туғилганлик ҳақида гувоҳномага эга бўлди

16:12 02 Август 2022 Жамият
376 0

Иллюстратив фото

Инсон ҳаётда турли синовларга дуч келади. Гоҳида ўзи билиб билмаган ҳолда хатоликларга йўл қўяди. Бу хатоларни тўғрилаш учун эса, йиллар камлик қилади. Ўз вақтида қилинмаган иш келтирар ташвиш деганларидек бир оиланинг 5 нафар аъзоси онасининг шахсини тасдиқловчи паспорти йўқлиги сабаб туғилганлик гувоҳномасини ўз вақтида олиш имкониятидан фойдалана олмаган. Бу эса, уларни турли қийинчиликлар сари етаклаган.

Наманган вилояти адлия бошқармаси ва туман ФҲДЁ бўлимининг ўрганишлари давомида Янги Наманган туманида яшовчи Олим Қорабаев ва Шоира Ризақуловаларнинг 2004 йил туғилган Давлатхон Одилжонова, 2012 йил туғилган Акбар Одилжонов, 2014 йил туғилган Арофат, Одилжонова, 2015 йил туғилган Соҳиба Одилжонова ва 2020 Умархон Одилжоновлар ҳеч бир ҳужжатга эга эмаслиги аниқлади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси аралашуви билан бир оиланинг 5 нафар аъзоси муддати ўтган туғилганлик гувоҳномасига эга бўлди. Энди улар мустақил ватанимизнинг чинакам фуқароси бўлиб, юрт тараққиёти ва юксалишига муносиб ҳисса қўшиб, яратилган кенг имконият ва қулайликлардан фойдаланишлари мумкин бўлади.

Юртимизда инсон қадрини улуғлаш йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларга жавобан вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар, шунингдек туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимларининг жойларда олиб бораётган тушунтириш тарғибот тадбирлари ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Бунинг натижасида эса фуқароларнинг йиллар давомида тўпланиб қолган муаммоларига қонуний ечим топилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер