Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул

17:02 24 Сентябр 2025 Жамият
175 0

Қарши шаҳрида ўтказилган “Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул” республика танловининг вилоят босқичи нуронийларнинг маҳалла ёшлари билан амалга оширган ишларини кўрсатиб берадиган, бу борада ўзаро тажриба алмашадиган ўзига хос майдон бўлди.

— Бугун ҳар жабҳада нуронийларимизнинг фаоллиги кўзга ташланмоқда, — дейди Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой маҳалласи фаоли Муқаддам Рўзиева. — Айниқса, ёшлар тарбияси, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишида кўпни кўрган, бой ҳаётий тажрибага эга отахону онахонларнинг кўмаги, ўгитлари жуда асқатади. Бугун танлов баҳонасида биз бу борада бир-биримизнинг олиб бораётган ишларимиз билан танишдик, ўзаро фикр, тажриба алмашдик.

Якуний натижаларга кўра, Нишон туманидаги Навбаҳор маҳалласи фаоли Содиқ Исломов 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Шунингдек, яна бир қатор номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, уларга ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

«Халқ сўзи».                                                                

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?