Бир марталик иш билан таъминлаш маркази очилди

13:56 27 Август 2022 Жамият
725 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

“Вақтинча, мавсумий ва бир марталик ишларда банд бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июль санадаги 410-сон қарори қабул қилинган.

Мазкур қарорга мувофиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузуридаги вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюролари Кунлик меҳнат марказлари сифатида ҳамда ҳудудлар эҳтиёждан келиб чиқиб, жойларда давлат-хусусий шериклик асосида белгиланган тартибда Марказларни ташкил этиш белгилаб қўйилган.

    Марказларда иш берувчи ва иш изловчилар учун сall-марказ ташкил этиш, иш изловчиларни иш жойига транспортда олиб бориш ва олиб келиш хизматларини кўрсатиш, уларга ётоқхоналар, меҳнат қуроллари, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимларни ижарага бериш ҳамда овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратиш вазифалари юклатилган.

Вазирлик томонидан мазкур қарор ижроси юзасидан тегишли шартлар асосида марказ фаолиятини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ташкил этиш бўйича танлов эълон қилинган бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"
2019 йил 10 майдаги ЎРҚ-537-сон Қонунининг 17-моддасига мувофиқ "Soflife Xususiy bandlik agentligi" МЧЖ томонидан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани Фарғона йўли кўчаси 106-уйда Кунлик меҳнат маркази фаолиятини ташкил этиш лойиҳаси ташаббус қилган.

Бугунги кунда қарор ижроси бўйича вазирлик ва "Soflife Xususiy bandlik agentligi" МЧЖ давлат-хусусий шериклик шартлари асосида барча ишлар ташкил этилган бўлиб, марказнинг очилиш тадбири бўлиб ўтмоқда.

МЧЖ томонидан марказда:

  • Call markaz;
  • иш изловчиларни иш жойига транспортда етказиш учун 2 та дамас енгил автомабил;
  • ишчилар учун 20 кишилик ётоқхона;
  • меҳнат қуроллари;
  • иш берувчи ва фуқароларга маълумот олиш учун веб портал Arbait.uz;
  • шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;
  • овқатланиш ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилган

Шунингдек, жорий йилнинг январь-июль ойлари давомида Тошкент шаҳрида жойлашган (8 та) Кунлик меҳнат марказларига жами
4 531 нафар фуқаро мурожаат қилган.

      Мурожаат қилган фуқаролар қурилиш ишларида, хизмат кўрсатиш,  уй ишлари,  ободонлаштириш ишлари, юкларни юклаш, тушириш ишлари,  умумий овқатланиш ишлари ва  бошқа йўналишлардаги ишларда банд қилинган.

 

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер