Бир кеча-кундузда эскирган тизимни тартибга солиш мумкин эмас, бунинг учун вақт ва маблағларни қайта тақсимлаш керак — Вазирлик

23:52 28 Ноябрь 2020 Жамият
489 0

Бир кеча-кундузда эскирган тизимни тартибга солиш мумкин эмас, бунинг учун вақт ва маблағларни қайта тақсимлаш керак бўлади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Элмира Бекмуродованинг аҳолига мурожаатида айтиб ўтилган.

«Электр узилишларини минималлаштириш усулларидан бири бу энергия тизимини, шу жумладан иссиқлик электр станцияларини модернизация қилишдир. Энергетика вазирлиги ушбу йўналишда доимий иш олиб бормоқда. Лекин, бир кеча-кундузда эскирган тизимни тартибга солиш мумкин эмас, бунинг учун вақт ва маблағларни қайта тақсимлаш керак бўлади», дейди Элмира Бекмуродова.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, вазирлик электр узилишларига 30-40 йиллик станцияларнинг ишдан чиқаётганини сабаб қилиб кўрсатганини маълум қилган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?