Бир гуруҳ сурхондарёликларга «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони топширилди

14:04 19 Август 2022 Жамият
290 0

Фото: Халқ сўзи

Мамлакатимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни таъминлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни сақлаш ҳамда ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ сурхондарёликлар «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболов ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси маслаҳатчиси Зафарбек Аҳмедов кўкрак нишонларини ўз эгаларига топшириб, самимий қутлашди.

Тадбирда, шунингдек, Президент Фармонига биноан «Дўстлик»ордени билан тақдирланган Туркман маданий марказининг Сурхондарё вилояти бўлими раҳбари Эргаш Авазовга юксак мукофот тантанали равишда топширилди.

— Мамлакатимизнинг хорижий давлат, хусусан, яқин қўшни, қардош эллар билан икки томонлама манфаатли муносабатларини, маданий-маърифий алоқаларни янада кенгайтиришда, Янги Ўзбекистоннинг тинчликсевар ва халқпарвар сиёсатини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишда биз, миллий маданий марказлар аъзоларининг ҳам алоҳида ўрни бор. Воҳамизда турли миллат вакиллари ўзаро аҳил ва иноқ бўлиб, бир оила вакилларидек истиқомат қилиб келишмоқда. Бу эса юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг муҳим омили бўлиб хизмат қиляпти, — дейди «Дўстлик»ордени соҳиби Эргаш Авазов.

Илҳом Раҳматов,  «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?