Бир гуруҳ хитойлик инвесторлар Жиззах вилоятига ташриф буюрди

10:40 17 Март 2024 Иқтисодиёт
974 0

Фото: “Халқ сўзи”

Саид Донишев/«Халқ сўзи». Жорий йилнинг 17-26 январь кунлари Жиззах вилояти ҳокими бошчилигида ҳокимлик масъуллари, вилоят ташкилотлари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда тадбиркорлардан иборат делегация Хитой Халқ Республикасида бўлган эди. Ташриф давомида икки давлат бизнес вакиллари ва тадбиркорлари иштирокида инвестиция киритиш юзасидан ҳамкорлик музокаралари бўлиб ўтганди.

Куни кеча мазкур учрашувлар давоми сифатида савдо иқтисодий шартномалар тузиш учун хитойлик тадбиркорлар Жиззах вилоятига ташриф буюришди.

Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда вилоят ҳокими Эргаш Салиев хитойлик тадбиркорларга вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий имкониятлари ҳақида маълумот бериб, томонлар ўртасидаги ҳамкорлик самарали бўлишини таъкидлади. Ўз навбатида, хитойлик тадбиркорлар ҳам ўзаро ҳамкорликдан манфаатдор эканликларини билдириб ўтишди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари меҳмонларни Жиззах шаҳрида ўтказилган ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасига таклиф этди. Унда хитойлик инвесторлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чуқур қайта ишланган маҳсулотлар, қурилиш материаллари, енгил саноат, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика ва доривор ўсимликлар соҳасида фаолият юритиб келаётган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиш баробарида янги ҳамкорлар билан ҳам музокаралар олиб боришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?