Бино пойдевори 27 см қийшайган — Қурилиш вазирлиги бузиб ташланган «Наврўз» тўйхонаси бўйича баёнот берди

22:13 10 Апрель 2021 Жамият
1374 0

Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳридаги «Наврўз» қабуллар уйининг бузилиши бўйича баёнот берди. Вазирлик хабарига кўра, «Наврўз» комплексини ҳам замонавий шаҳарсозлик ва архитектура талаблари асосида реконструкция қилиш мақсадида батафсил техник кўрикдан ўтказилган.

«Наврўз» комплекси 1980 йилларда ўша даврнинг техник регламентлари, шаҳарсозлик талаблари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилган.

Техник кўрик натижаларига кўра:

- бино пойдевори остига узоқ йиллар давомида намлик ўтганлиги сабабли 27 смга қийшайган;

- асосий юк кўтарувчи конструкцияларнинг мавжуд ҳолати уларда катта ҳажмдаги кучайтириш ишларини амалга оширишни тақозо қилади;

- ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва энергия тежамкорлигини ошириш чораларини кўриш талаб қилинади.

Қайд этилган тадбирларни амалга ошириш ҳисоб-китобларга кўра катта маблағларни талаб қилмоқда ва иқтисодий нуқтаи назардан мақсадга мувофиқ эмаслиги кўринди.

Шу сабабли:

- аҳоли хавфсизлиги;

- конструктив мустаҳкамлиги ва барқарорлиги;

- сейсмик хавфсизлиги ва мустаҳкамлиги;

- ёнғин хавфсизлиги;

- саломатлик ва атроф-муҳит муҳофазасини;

- имкониятлари чекланган шахсларнинг фойдаланиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда

Қайд қилинишича, «Наврўз» комплекси ўрнида барча техник ва замонавий қурилиш талабларига жавоб берадиган янги иншоот яъни кутубхона барпо этилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки охирги йилларда «Наврўз» мажмуаси техник жиҳатдан талабга жавоб бермаганлиги инобатга олиниб, фаолияти тўхтатилган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер