Бинар ҳимоя тизими: у қандай тартибда амалга оширилади?

Иллюстратив фото
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Олий аттестация комиссияси томонидан бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражалари бериш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида брифинг ташкил этилди.
Таъкидланганидек, Президентимизнинг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида бинар ҳимоя тизими асосидаги диссертация ҳимояси амалиётини жорий қилиш вазифаси белгилаб берилган ва 2019 йил 11 июлда “Олий ва ўрта махсус таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинган эди.
Мазкур қарор ижросини таъминлаш юзасидан 2020 йил 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бинар (иккиталик) ҳимоя тизими асосида талабгорларга фан доктори (DSc) ва фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларини беришни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эълон қилинди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 мартидан эътиборан Ўзбекистон миллий университети базасида бинар ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил этиш ва илмий даражаларни талабгорларга мустақил бериш амалиёти тажриба тариқасида уч йил муддатга жорий этилади.
Бинар ҳимоя тизими асосида диссертация тайёрлаш, уни ҳимоя қилиш ва талабгорларни тегишли равишда фан доктори (DSc), фалсафа доктори (PhD) илмий даражаларида тасдиқлаш олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва уларни аттестациядан ўтказишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Белгиланган қоидаларга риоя қилган ҳолда бинар ҳимоя тизими асосида диссертация ҳимоясини ташкил қилиш муайян фан тармоғи бўйича битта диссертация икки нафар, жумладан, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга талабгор ва илмий даражага эга бўлмаган шахс томонидан тайёрланади. Диссертация ҳимоя қилинган тақдирда фалсафа доктори илмий даражасига эга шахс фан доктори (DSc), илмий даражага эга бўлмаган тадқиқотчи эса фалсафа доктори илмий даражаси (PhD)ни олиш имкониятига эга бўлади.
Яна бир жиҳати шуки, фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун талабгор ўз илмий фаолиятини мустақил изланувчилик институти асосида олиб боради.
Илмий кенгаш илмий даражаларни бериш (бермаслик) тўғрисида ягона қарор қабул қилади ва бу қарор ҳар икки талабгорга нисбатан тенг қўлланади.
Бир сўз билан айтганда, бинар ҳимоя тизими инновацион хусусиятга эга тадқиқотларни ривожлантириш, фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш, илмий натижаларни амалиётга тезкор жорий этишнинг самарали механизмларини йўлга қўйиш, илмий даражаларни бериш ваколатини босқичма-босқич равишда илмий кенгашларга ўтказишнинг фундаментал асосини яратиш, иқтидорли ёшларнинг илмий фаолиятга қизиқишларини ошириш, қолаверса, жамиятда илмий фаолият нуфузини янада кўтаришга хизмат қилади.
Шаҳзод ҒАФФОРОВ
(“Халқ сўзи”).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
- Ёшлар ишлари агентлиги ходимларига ҳар ой 0,5 дан 1,5 бараваргача устама тўланади
- Ўзбекистонда ҳафта охирида об-ҳаво кескин совуқлашади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг