Бешафқат ўлим ҳамкасбимиз Саиджон Махсумовни орамиздан олиб кетди

15:45 20 Сентябр 2021 Жамият
2463 0

«Халқ сўзи» газетаси ходими, журналист Саиджон Махсумов 35 ёшида, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

Саиджон Махсумов 1986 йил 12 майда Тошкент вилояти Паркент туманида туғилган эди.

2004 – 2010 йилларда «Маърифат» газетасида фаолият олиб борган Саиджон Махсумов 2010 йилдан ҳозирги вақтга қадар «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририятида ишлаб келаётган эди.

Саиджон Махсумов оилали, икки фарзанднинг отаси эди.

«Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти ҳамкасбимизнинг оила аъзоларига чуқур таъзия билдиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?