“Беш ташаббус паралимпиадаси” спорт мусобақаларининг иккинчи мавсуми махсус мактаб-интернатлари тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилади

17:45 25 Июль 2023 Спорт
432 0

Бугун Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасида мазкур мусобақаларни ташкил этиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Унда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходимлари ҳамда Тошкент шаҳридаги Имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослашган махсус мактаб-интернатлари раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда мазкур мусобақаларни ташкил этиш билан боғлиқ масалалар, жумладан, ўтказиш саналари, босқичи ва қулай спорт турлари кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?