«Беш ташаббус олимпиадаси»нинг иккинчи мавсуми 10 августдан — 9 сентябрга қадар ўтказилади

17:44 11 Август 2022 Жамият
602 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Ёшлар ишлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Нодир Абдуқодиров маълум қилди.

Олимпиада доирасида ёшлар маданият, санъат, спорт, китобхонлик, IT йўналишлари бўйича 14 дан ортиқ танлов ва мусобақада иштирок этишлари мумкин.

Иштирокчилар якка ёки жамоавий тарзда beshtashabbus.uz сайти орқали электрон рўйхатдан ўтишади.

Иккинчи мавсум 5 та (маҳалла-сектор-туман-ҳудуд-республика) босқичда ўтказилади ва Финал босқичи ғолиблари жорий йилнинг декабрь ойида – «Ёшлар Форуми» доирасидаги тадбирларда тақдирланадилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер