“Беш ташаббус олимпиадаси” ғолибларининг маҳаллаларига спорт майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилмоқда

18:44 08 Август 2023 Спорт
1408 0

Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланган эди.

Ушбу ҳужжат доирасида Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги томонидан масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда республикамиз бўйлаб “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида оммавий спорт мусобақалари ўтказилди ва умумий ҳисобда 3 миллион 100 минг нафардан зиёд ёшлар мусобақаларга жалб қилинди.

Мусобақанинг яна бир аҳамиятли жиҳати, унда ғолиб бўлган иштирокчиларнинг маҳаллаларига 3 турдаги спорт майдончаларини қуриб бериш белгиланган. Айни кунларда жойларда мазкур спорт майдончаларини қуриш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Жумладан Тошкент вилоятида жами 65 та спорт майдончалари қуриб фойдаланишга топширилган бўлса, ҳозирги кунда яна 17 тасида қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.

Жорий йил якунига қадар яна 30 дан ортиқ спорт майдончалари қурилиши режалаштирилган.

Шу ўринда спорт майдончаларига қисқача тўхталиб ўцак. Таъкидланганидек, маҳаллаларда ташкил этиладиган спорт майдончалари 3 тоифага бўлинади. Булар: Универсал спорт майдончаси, “Workout” ва “Streetball” майдонларини ўзида жамлаган болалар спорт майдончаси.

Спорт майдончаларини ҳудудларга тақсимлаш, мусобақаларда ғолиб бўлган иштирокчилар эгаллаган ўринлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

Қайд этиш лозим, “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги оммавий спорт мусобақаларинг иккинчи фасли жорий йил сентябр-ноябр ойларида ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?