Беруний туманида 87 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Аввал хабар берилганидек, Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Малика Кадирханова Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020-2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Беруний туманида бўлиб турибди.
Сенатор ва депутатлар 2020-2023 йилларда Беруний туманида амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди. Ҳудудда 87 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши назарда тутилган.
Шу жумладан, Беруний туманидаги «Меҳроб Алибек 110» МЧЖ туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига совутгичли омборхона ташкил этиш лойиҳаси билан киритилган. Унинг қиймати 1 млрд. 200 млн. сўмни ташкил қилади. Бугунги кунда омборхонада 60 тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақланмоқда.
Бундан ташқари, «Сарвар насл чорва» фермер хўжалиги фаолияти билан танишилди. Туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига чорвачилик лойиҳаси ҳам киритилган бўлиб, мазкур чорва комплексига туман ҳокимлиги томонидан ер майдони ажратилган. Банк томонидан 1 млрд. 300 млн. сўм кредит маблағлари йўналтирилиб, Украина давлатидан 70 бош наслли чорва моллари келтирилган. Бугунги кунда чорва фермасида 5 та янги иш ўрни яратилган.
Сенатор мавжуд имкониятлардан фойдаланиб, янги иш ўринларини яратиш бўйича таклиф ва тавсияларини берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг