«Бензин нархи бот» телеграм боти жорий этилмоқда

12:03 28 Ноябрь 2021 Жамият
1049 0

Сўнгги кунларда Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан кўрилаётган тезкор ва муҳим чоралар натижасида автомобиль бензини нархи пасайиши кузатилмоқда. Таъкидлаш жоизки, бу борада ишлар давом эттирилмоқда. 

Яна бир янгилик. Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан «Бензин нархи бот» телеграм бот жорий этилмоқда.

Бу истеъмолчиларнинг хабардорлигини ошириш, жумладан, автотранспорт ҳайдовчиларига АЁҚШлардаги бензин чакана нархлари тўғрисидаги маълумотларни олишда қулайлик яратади.

Шу билан бирга, мазкур бот бензиннинг чакана нархларни назорат қилиш (мониторинг ўрнатиш) ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш имконини беради. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?