Бенилюкс мамлакатларига ўзбек гилосининг дастлабки синов партияси етиб борди

13:54 23 Июнь 2020 Иқтисодиёт
1351 0

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги Элчихонаси кўмагида жорий йилнинг июнь ойи ўрталарида "Top Cherry" (Фарғона вилояти) корхонаси ва "Sonneg" (Люксембург) компанияси билан ҳамкорлигида ўзбек гилосларини синов тариқасида етказиб бериш ташкил этилди. Бу ҳақда юртимиз дипломатик ваколатхонаси маълум қилди.

Республикада мавсум якунига етгани ҳамда Бельгия ва Нидерландияда гилос терими бошлангани сабаб, Бенилюкс мамлакатларидаги қатор компаниялар 2021 йилда ушбу мевани харид қилишни ташкил этишга қизиқиш билдирган.

Таъкидлаш лозимки, маҳсулот намуналари потенциал харидорларга, жумладан, Люксембургдаги занжирли дўконлар, Европа мева-сабзавот маркази аъзолари ва Нидерландиядаги сотиб олувчи компанияларга тарқатилди.

"Exofi" (Бельгия) компанияси эгаси Хосе Кампос билан учрашув чоғида, агар рақобатбардош нарх тақдим этилса, ўзбек гилосини сотиб олишга тайёрлигини билдирди. Ўрик, шафтоли, узум, қовун ва бошқа маҳсулотлар экспортини ўрганиш бўйича ҳам келишувга эришилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?