Бемор болажонлар учун хайрия акцияси ўтказилди

17:59 15 Февраль 2021 Жамият
797 0

Мамлакатимизда ёш авлод вакилларининг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб камол топиши учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Ўз сафларида 5,5 миллиондан ортиқ аъзони бирлаштирган Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳам бу борада камарбаста бўлиб келаётир. Иқтидорли ёшларни рағбатлантириш, юртимизда рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида ўтказиб келинаётган «Ёш мутахассислар» республика Форуми, «Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси», «Меҳнат ҳуқуқи билимдони», «Энг яхши ёш ишчи касб эгаси» танловлари ҳамда «Касаба уюшма стипендианти» лойиҳаси шулар жумласидандир.

Бу тузилманинг галдаги ижтимоий лойиҳаси бемор болажонларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилгани билан аҳамиятли бўлди. Кеча лойиҳа доирасида 15 февраль – «Халқаро саратонга чалинган болалар куни» муносабати билан Тошкент шаҳар онкология марказининг Болалар бўлимида ижтимоий хайрия акцияси ўтказилди.

Бундан кўзланган мақсад бу ерда даволанаётган болажонларга ўз вақтида зарур тиббий ёрдам кўрсатиш, уларни руҳан қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Зеро, вақтида ва самарали усуллардан фойдаланган ҳолда кўрсатилган тиббий муолажа хасталикни самарали даволашда қўл келади.

Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан тиббиёт муассасасига дори-дармонлар, эсдалик совғалари ва бадиий китоблар ҳадя этилди.

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер