Белбоғли кураш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди
Жорий йилнинг 19-20 июнь кунлари Андижон вилоятининг Қўрғонтепа туманида белбоғли кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик-тақвим режасидаги мазкур чемпионатда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 300 нафардан ортиқ ёш полвонлар иштирок этди.
Мамлакат чемпионатида ўғил болалар белбоғли курашнинг эркин ва классик йўналишларида 10 та вазн тоифасида, қизлар эса эркин йўналишда 7 та вазнда ғолиблик учун кураш олиб борилди.
Шунингдек, мусобақа доирасида тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди.
Муросасиз ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, қуйидаги полвонлар ўз вазн тоифаларида рақибларидан устун келиб, ғолибликни тантана қилди.
Ўғил болалар (классик йўналиш)
45 кг. – Ҳабибжон Абдурашидов (Тошкент ш.)
50 кг. – Абдумалик Дилшодбеков (Андижон)
55 кг. – Акбар Убайдуллаев (Фарғона)
60 кг. – Одилхон Пазлиддинов (Наманган)
65 кг. – Илёсбек Сотволдиев (Фарғона)
71 кг. – Самандар Анваров (Фарғона)
77 кг. – Фарёзбек Қосимов (Фарғона)
85 кг. – Имомали Толипов (Фарғона)
95 кг. – Илёсбек Мирзахматов (Наманган)
-95 кг. – Мухриддин Маҳмуджонов (Наманган)
Қизлар (эркин йўналиш)
44 кг. – Феруза Собирова (Наманган)
48 кг. – Албена Алламбергенова (Қорақалпоғистон)
52 кг. – Дилдора Исроилова (Наманган)
57 кг. – Захрохон Маҳмудова (Фарғона)
63 кг. – Севара Шаженова (Қорақалпоғистон)
70 кг. – Мадина Қахрамонова (Андижон)
+70 кг. – Шириной Юлдошева (Наманган)
Ўғил болалар (эркин йўналиш)
45 кг. – Жасур Нишонов (Андижон)
50 кг. – Жумабой Амиров (Навоий)
55 кг. – Асадбек Жалилов (Фарғона)
60 кг. – Диёр Полвонбоев (Фарғона)
65 кг. – Бек Комилов (Андижон)
71 кг. – Мирзажон Мирзажонов (Наманган)
77 кг. – Самандар Абдусаломов (Наманган)
85 кг. – Диёрбек Ахмадалиев (Андижон)
95 кг. – Анвар Хўжамуродов (Наманган)
+95 кг. – Шохруҳ Шорустамов (Тошкент в.)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг