Беларусь ташқи ишлар вазири вафот этди. Ўлим сабаби номаълум

Фото: БелТА
Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей вафот этди. Бу ҳақда маҳаллий БелТА ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей тўсатдан вафот этди», — дея хабар тарқатди ахборот агентлиги мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глазга таяниб. Дипломат 64 ёшда бўлган.
Владимир Макей 1958 йилда туғилган. Очиқ манбалардан олинган маълумотларга кўра, у Минск давлат чет тиллар педагогика институтини тамомлаган, шунингдек, Австрия Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясида таҳсил олган.
Сиёсатчи 2012 йилдан бери Беларусь ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётган эди. Ундан олдин тўрт йил давомида мамлакат президенти маъмуриятига раҳбарлик қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг