Бекзод Абдураҳмонов Токио-2020 Олимпиадасининг бронза медалини қўлга киритди
Маҳоратли эркин курашчимиз Бекзод Абдураҳмонов (-74 кг) Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди. Курашчимиз шоҳсупага кўтарилиш учун кечган беллашувда қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди.
Бу босқичда вакилмизга 2019 йилги ЖЧ совриндори Данияр Кайсанов рақиблик қилди. Беллашув давомида тезкор ҳаракатлари ва абжирлиги билан ажралиб турган Абдураҳмонов якунда ўз ғалабасини тантана қилиб, делегациямиз ҳисобига яна бир медални қўшиб қўймоқда. Шу тариқа делегациямиз ҳисобидаги медаллар 2 тадан олтин ва бронзани ташкил этиб турибди.
Қайд этиш жоиз, 2 карра ЖЧ совриндори, 2 карра Осиё ўйинлари чемпиони Абдураҳмонов 5 йил муқаддам Рио-2016 Олимпиадасида ушбу босқичда имкониятни бой бериб қўйган эди. Бугун у чиройли ғалабаси билан миллионлаб мухлисларимизга катта қувонч улашди ва ўз совринлари орасида Олимпиада медалини ҳам қўшиб қўймоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг