Бекободда электр сими узилиб сувга тушиб қолди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё кўприги устида ёритиш тизими электр токи кабели узилганлиги ҳақида видеотасвир тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан маълум қилинишича, шаҳардаги Ғ.Ғулом кўчасидан ўтувчи 4р26 йўлида жойлашган Сирдарё кўпригига ўрнатилган тунги ёритиш чироқларига тортилган электр кабеллари кучли шамол зарбидан бугун соат тахминан 11:00 ларда сувга узилиб тушган.
Тунги ёритиш чироқларини ёниш вақти кечки соат 18:00дан эрталабки соат 07:00 гача бўлганлиги сабабли бу вақт оралиғида кабелларда электр токи бўлмаган ва ҳеч қандай бахтсиз ҳодиса рўй бермади.
Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўз вақтида хавфсизлик чоралари кўрилиб, муаммо бартараф этилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг