“Беккластер”нинг пахта ҳосили пунктга сиғмай қолди. Сирдарёда тўртта туман белгиланган маррани эгаллади

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Сирдарё вилоятидаги “Беккластер” қўшма корхонасининг пахта қабул қилиш пунктида 66 та хирмонжой (бунт) бор. Уларнинг бари аллақачон пахта билан банд бўлди.Айни чоғда келаётган ҳосилдан қўшимча хирмонлар кўтарилмоқда.
Ҳозиргача кластер бўйича 43 минг тоннадан зиёд пахта териб олинди. Умумий кўрсаткич эса 44 минг тоннадан ошиши кутилмоқда.Бир неча йилдирки,тузилмада ғўза кўчатлари 76 схемасидаги қатор орасига ва гектарига анъанавийдан анча зиёд миқдор- 130-140 мингтагача жойлаштирилмоқда.Шунингдек, томчилатиб суғориш технологияси ҳам босқичма –босқич йўлга қўйилаётир. Жорий йилда 317 гектарда ана шу усул қўлланди.
Айтиш лозимки, ҳозиргача Сирдарё вилоятидаги тўртта – Мирзаобод, Сайхунобод, Ховос ва Боёвут туманларида шартномавий режалар бажарилди. Вилоят бўйича белгиланган бу борадаги марра ҳам тобора яқин қолмоқда. Энг муҳими эса ҳали далада ҳосил етарли. Буни вилоятда қабул пунктларига кунига 2 минг тоннага яқин ёки режанинг 1 фоизидан ортиқ ҳосил топширилаётганидан ҳам билса бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Ўқувчилар ўртасида математика бўйича «Қўқон олимпиадаси» ўтказилади. Ғолибларга «Нексия» ва «Кобальт» берилади
- Фарғонада 19 яшар қизни зўрлаган уч эркак ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
- Ибн Сино ҳақмиди? Олимлар Италиянинг Жильо ороли аҳолисида орасида бирорта ҳолатда коронавирус қайд этилмаганига изоҳ берди
- Тошкентда селфига тушиш учун поезд устига чиққан болани 27 минг вольт ток урди
- Ўзбекистонда Президент сайловига тайёргарлик кўриш жараёни 2021 йил 1 мартдан бошланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг