Бедарак йўқолганига қарийб 20 кун бўлган 15 ёшли қиз топилди

Жорий йил 6 август куни соат 17:30ларда Чортоқ туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи 15 ёшли қиз онасига ҳамроҳ бўлиб туман ҳокимлиги биносига боради.
Онаси бино ичига кириб кетганидан сўнг ҳеч бир сабабсиз номаълум томонга чиқиб кетиб қайтиб келмаган. Ота –онасининг ариза ва кўрсатмаларига асосан вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХБ 4-отряд ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ва суриштирув ишлари натижасида 24 август куни бедарак йўқолган қиз Наманган шаҳар 2-кичик туманда юрганлиги аниқланиб, тегишли хужжатлар асосида ота-онасига топширилди.
Ходимлар қиз ва унинг ота-онаси билан профилактик суҳбат ўтказиб, келгусида бундай ҳолат қайта келиб чиқмаслиги учун вояга етмаган фарзандлар ҳаракатига эътибор ва диққатни янада ошириш лозимлигини тушунтиришган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондан совуқ ҳаво қачон чекина бошлайди?
- Вилоят ҳокими чекка қишлоқдаги аҳоли хонадонида тунамоқда (фото)
- «Фариданинг икки минг қўшиғи» фильми белгиланган вақтда юборилмаганлиги сабаб «Оскар»да қатнашмайди
- 23 ёшли йигит ўқишга кира олмаганини яшириш учун 4 кишини ўлдирди. Уларнинг барчаси оила аъзолари
- Сурхондарё вилоят ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
- Президентга шеър ўқиб берган талаба Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қабул қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг