BBC Global News Сирдарё вилояти туризмини тарғиб этишда ҳамкорлик қилади

18:47 16 Ноябрь 2023 Маданият
141 0

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзекспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида “Ипак йўлида туризм” 28-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўз ишини бошлади. 

Ярмаркада Сирдарё вилояти ҳам ҳудудда туризмни ривожлантиришда амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги режалар акс эттирилган стенд билан иштирок этмоқда.

Халқаро ярмарканинг биринчи кунидаёқ Сирдарё вилояти ҳокимлиги жаҳоннинг етакчи BBC Global News медиакомпанияси билан вилоятининг туризм салоҳиятини бутун дунё бўйлаб кенг тарғиб этишга қаратилган қўшма лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувга эришди.

Келишув доирасида келажакда вилоят туризмини BBC Global News аудиторияси орқали Ғарбий Европа ва Америка қитъасида тарғиб этган ҳолда узоқ хориж мамлакатларидан Сирдарёга ташриф буюрувчи туристлар сонини кўпайтириш кўзланмоқда ва вилоятда фаолият кўрсатаётган оммавий ахборот воситалари вакилларининг тажрибасини оширишда маҳорат дарслари ташкил этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?