«Бавария» йирик ҳисобда мағлубиятга учраб, Германия кубоги баҳсларидан чиқиб кетди
Фото: Reuters
Футбол бўйича Германия кубоги 1/16 финалида «Боруссия М» клуби «Бавария» жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.
«Боруссия Парк» аренасида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар рақиблар дарвозасига жавобсиз бешта гол киритишди.
Учрашувда «Бавария» дарвозасига жазоирлик Рами Бенсебаини ва швейцариялик Бреел Эмболо иккитадан гол киритган бўлса, яна бир тўпга Франциялик ярим ҳимоячи Куадио Конега муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, Германия чемпионати турнир жадвалида «Бавария» тўққизинчи турдан сўнг 22 очко жамғариб биринчи поғонани банд этиб турибди. «Боруссия М» эса 11 очко билан 12-ўринда жойлашган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг