«Барселона» қишда «Манчестер Юнайтед» ҳужумчисини сотиб олмоқчи
Фото: AP
Испаниянинг «Барселона» жамоаси Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубининг уругвайлик ҳужумчиси Эдинсон Кавани билан қизиқмоқда.
"AS" нашрининг ёзишича, испан клуби ҳужумчини қишки трансфер ойнасида сотиб олишни режалаштирмоқда. Уругвайлик футболчининг ўзи ҳам «Барселона»га ўтишга қизиқиш билдирмоқда. Чунки жамоага Криштиану Роналду қўшилганидан кейин «Манчестер Юнайтед»да кўп вақтини захира ўриндиғида ўтказишини тушуниб турибди.
Англия Премер-лигасининг жорий мавсумида Кавани иккита учрашувда майдонга тушган бўлсада, самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.
Ўтган мавсумда Кавани Премер-лигада 26 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 10 та гол киритган эди.
Уругвайлик ҳужумчининг «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Инсон Фахри» миллий мукофоти соҳиблари тақдирланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг