Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди

20:49 25 Август 2022 Сиёсат
355 0

Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Бугун, 25 август куни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизга ташриф буюрган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича тараққиётни мувофиқлаштириш бюросининг минтақавий директори Гви Йепон Сон хоним билан учрашди.

Учрашувда миллий ҳамкорлар билан 2030-йилгача бўлган даврда БМТ Глобал кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот аввалида Сенат Раиси меҳмонни юртимизга ташрифи билан самимий қутлаб, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, яхши қўшничилик алоқалари, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш доирасида яратилаётган шарт-шароитлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш, қонунчиликни такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ишлар ва натижалар билан яқиндан таништирди.

Хусусан, Барқарор ривожланиш мақсадларини ҳаётга татбиқ этиш бўйича парлмент назорати механизмининг ижобий амалиёти йўлга қўйилгани, 16 та йўналиш бўйича халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда миллий қонунчилик ва ташкилий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, институционал асосларни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётгани айтиб ўтилди.

Ўз навбатида Гви Йепон Сон хоним самимий қабул учун миннатдорчилик билдириб, Глобал кун тартибидаги Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда Ўзбекистоннинг саьйи-ҳаракатларини эътироф этди.

Коструктив ва амалий руҳда кечган мулоқотда хавфсизлик, барқарор ривожланиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш, шунингдек, тинчликни мустаҳкамлаш борасидаги глобал муаммоларни ҳал этишга қаратилган ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

 

«Халқ сўзи»,
Фото: Хасан Пайдоев / «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер