“Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари халқаро фестивалда муносиб иштирок этди

18:00 05 Июль 2022 Жамият
436 0

Фото: Халқ таълими вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Баркамол авлод” республика болалар мактабининг “Замин” болалар фольклор ансамбли аъзолари жорий йилнинг 25 июндан 2 июлга қадар Испаниянинг Калеля шаҳрида бўлиб ўтган “GRAND CALELLA FOLK" халқаро фестивалида иштирок этди.

Дунёнинг 15 дан ортиқ мамлакати фольклор жамоалари иштирок этган мазкур фестивалда мамлакатимиз маданияти ва урф-одатларини ўзида мужассам этган чиқишлар жаҳон санъат ихлосмандларини ҳайратда қолдирди.

Фестиваль якунларига кўра, юртимиз номидан қатнашган 8 нафар иштирокчи халқаро миқёсдаги дипломлар билан тақдирланди.

“Баркамол авлод” республика болалар мактабининг “Замин” болалар фольклор ансамбли аъзолари жорий йилнинг 7 июль куни мамлакатимизга қайтади.

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларимизни ушбу ғалаба билан муборакбод этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер